“Apple” одам савдоси туфайли “Facebook”ни “App Store”дан олиб ташлаш билан таҳдид қилди

Американинг “The Wall Street Journal” газетаси “Apple” “Facebook” маҳсулотларини ноқонуний фаолияти учун App Store дан олиб ташлаш билан таҳдид қилганини аниқлади.

“The Wall Street Journal” журналистик суриштирувига кўра, “Facebook”, “Инстаграм” ва “ВатсАпп” иловаларида катта камчиликлар аниқланган.

Газета, бу ижтимоий тармоқлар, АҚШ Давлат департаменти таснифига кўра, айниқса, Яқин Шарқдаги ишга қабул қилиш агентлиги томонидан одам савдоси билан шуғулланиш учун ишлатилганини таъкидлади.

Газетанинг таъкидлашича, Би-би-си ҳам 2019 йилда Facebook жинсий алоқа хизматларини кўрсатиш мақсадида аёллар савдоси учун катта бозорга айлангани ҳақида огоҳлантирган мақолани эълон қилган.

“The Wall Street Journal” нашри одам контрабандаси бўйича полшалик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиришича, “Facebook” бу муаммо биринчи марта аниқланганидан 18 ой ўтгач, бу ноқонуний рекламаларни кузатиб бориш ва ўчириш тизимини ишга туширмаганлигини тасдиқлади.

Газетанинг таъкидлашича, “Facebook” баъзи саҳифалар ўчирилганига қарамай, одам савдогарлари ўз фаолиятини бошқа ҳисоблардан давом эттиришига тўсқинлик қиладиган тизимни ҳали ўрнатмаган.

“The Wall Street Journal” шуни кўрсатдики, “Facebook” муаммони ҳал қилиш учун 2019 йилда фақат чекланган ҳаракатларни амалга оширди, бу эса “Apple”ни бу борада аниқ чоралар кўрмаса, Facebook маҳсулотларини “App Store” дан олиб ташлаш билан таҳдид қилишга ундади.