АҚШ Давлат департаменти Парижнинг Вашингтондаги элчисини чақириб олганига изоҳ берди

АҚШ Давлат департаменти, Франция Вашингтондаги элчисини маслаҳатлашишга чақиргандан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар бўйича музокараларни давом эттириш ниятида эканлигини тасдиқлади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс жума кунги баёнотида шундай деди: “Биз француз иттифоқчиларимиз билан яқиндан алоқада бўлдик. Биз уларнинг позициясини тушунамиз ва элчи Этенни Парижга маслаҳат учун чақириш режаларидан хабардормиз”.

Матбуот котиби қўшимча қилди: “Франция бизнинг муҳим шеригимиз ва эски иттифоқчимиздир ва биз муносабатларимизни жуда қадрлаймиз”, “трансатлантик алянс етмиш йилдан кўпроқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликка ҳисса қўшган. Бизнинг бу алоқаларга бўлган садоқатимиз ва биргаликдаги ишимиз ўзгармади”.

Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Австралия ўртасида хавфсизлик бўйича янги иттифоқ тузилгани эълон қилинганидан сўнг, Франция ва Австралия ўртасида сув ости кемаларини қуриш шартномаси бекор қилинди. Франция Вашингтондаги ўз элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олишини маълум қилди.