АҚШ Гвинеядаги ҳарбий тўнтаришни қоралади

АҚШ Давлат департаменти Гвинеядаги ҳарбий тўнтаришни қоралади ва ўз баёнотида зўравонлик ва ҳар қандай конституциядан ташқари чоралар Гвинеянинг тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик имкониятларини пасайишига олиб келади, деди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Гвинея пойтахти Конакрида содир бўлган воқеалар Вашингтон ва Гвинеянинг бошқа халқаро шерикларининг Гвинея халқини қўллаб -қувватлаш имкониятларини чеклаб қўйиши мумкин.

Ҳарбийлар якшанба куни Гвинеяда ҳокимиятни қўлга олишди ва президент Алфа Кондени ҳибсга олишди, мамлакатда комендантлик соати жорий этди ва чегараларни ёпди.