АҚШ махфий хизмати 11 сентябрь ҳужумларининг махфий суратларни ошкор қилди (фото)

АҚШ махфий хизмати 11 сентябрь ҳужумларининг 20 йиллиги муносабати билан 3000 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган фожеали воқеаларни акс эттирувчи олдин кўрсатилмаган кадрларни биринчи марта эълон қилди.

Бу тасвир Ал-Қоида жангарилари эгаллаб олган иккита йўловчи самолётининг “Эгизак миноралар” (Жаҳон савдо маркази) билан тўқнашуви натижасида Ню-Йорк шаҳрига етказилган вайронагарчиликлар ҳажмини кўрсатади. Ҳужум натижасида икки минора дақиқалар ичида тўлиқ вайрон бўлган.