АҚШ полицияси намойишларни назорат қилиш учун ҳарбий ёрдам сўради

Пентагоннинг маълум қилишича, АҚШ полицияси келаси шанба куни Вашингтондаги ўта ўнг қанот тарафдорлари норозиликларини бартараф этиш учун армиядан ёрдам сўраган.

“Бизга Капитолий полицияси дам олиш кунлари кутилаётган намойишлар арафасида ёрдам сўраб мурожаат қилди”, – деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби чоршанба куни.

Кирби Пентагон бу сўровни ўрганаётганини ва унда ғайритабиий нарса йўқлигини қўшимча қилди.

Келгуси шанба куни Вашингтонда ” J6 учун адолат” шиори остида ўтган йилнинг январида Капитолий биносига бостириб киришда қатнашгани учун ҳибсга олинган 600 америкаликни қўллаб-қувватлаш намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Намойишларда 500 га яқин одам қатнашиши кутилмоқда, улар орасида экстремистик гуруҳлар аъзолари бор. Полиция тартибсизликларни кутиб, Капитолий атрофида баррикадалар ўрнатишни режалаштирмоқда ва қонунчиларга ўз офисларига бормасликни тавсия қилган.