АҚШда “Аёл Стив Жобс” устидан суд жараёни бошланди

АҚШда Theranos компанияси раҳбарининг устидан суд жараёни бошланди. У Силикон водийси тарихидаги энг йирик фирибгарлик ишига бошчилик қилган.

Элизабет Холмсни Стив Джобсга қиёслашарди. Кейин уни 700 миллион доллар миқдоридаги фирибгарлик ишида айблашди. Холмс илгари сурган инқилобий қон тести технологияси сохта бўлиб чиқди.

Theranos хусусий корпорация бўлиб, у соғлиқни сақлаш технологиялари соҳасида ютуқларга эришган, жуда кам миқдордаги қон талаб қиладиган ва ишлаб чиқарилган кичик автоматлаштирилган ускуналар ёрдамида катта тезликда амалга ошириладиган қон таҳлиллари усулини яратганлигини иддао қилган.

Кўплаб кечиктирилишлардан сўнг, 2021 йил август ойининг охирида Калифорнияда “фирибгарлик ва инвесторларни алдаш” бўйича суд жараёни бошланди. Theranos нинг ёлғондан иборат “пуфаги” портлади. Энди унинг яратувчисига 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.