АҚШнинг собиқ президентлари афғон қочоқларини қўллаб-қувватлаш кампаниясини бошлади

АҚШнинг собиқ президентлари, республикачи Жорж Буш ва демократлар Билл Клинтон ва Барак Обама АҚШда афғон қочоқларини қўллаб-қувватлаш кампанияси бошланганини эълон қилишди.

Welcome US кампанияси АҚШнинг собиқ раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари, АҚШ корпорациялари, компаниялари ва бошқа раҳбарларидан ташкил топган дастур билан биргаликда Байден маъмуриятининг эвакуация жараёнининг бир қисми сифатида ўз мамлакатидан қочган ўн минглаб афғонларга ёрдам беришади.

Буш ва унинг рафиқаси Лаура: “Биз Welcome US кампаниясини қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз ва афғон оилаларига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Биз янги афғон қўшниларимизга ва бутун дунёга меҳмондўстлик ва бағрикенглик мамлакатимизни буюк қиладиган таянч эканини кўрсатишга тайёрмиз”, деган.

Байден маъмурияти Қўшма Штатлардаги ҳарбий базаларда 50 минггача қочоқларни жойлаштиради, қолганлари эса АҚШ аэропортлари яқинидаги марказларда қолади. Айни пайтда АҚШнинг чет элдаги объектларида эвакуация қилинган одамлар кўп.