Асаб тизимини тинчлантирувчи энг яхши ичимлик

Россиялик шифокор, медицина фанлари доктори Маргарита Королеванинг айтишича, асабни тинчлантирувчи энг яхши ичимлик-какаодир.

Аммо яхши таъсирга эришиш учун какаонинг табиий бўлиши шартдир.

“Какао таркибидаги Б гуруҳи витаминлари ва минераллар асаб тизими фаолиятини ва стрессни назорат қилишга ёрдам беради, куннинг 1-чи ярмида эса кишига тетиклик бағишлайди”.

Уйқудан аввал шифокор таркибида ялпиз, мелисса ва пассифлора ўсимликлари бўлган ичимлик тайёрлаб ичишни тавсия қилади. Оқшом соат 19-22 орасида 1-2 пиёла ичилса, кун бўйи содир бўлган нохуш ҳолатларни тезроқ унутишга ва тиниқиб ухлашга ёрдам беради.

Хроник стрессга йўлиққан инсонлар эса таркибида магний сульфати бўлган инглиз тузи билан ванна қабул қилишлари ва юқорида санаб ўтилган ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқдир.