Австралия ҳукумати илмий изланиш грант дастури

Австралияда ҳукуматининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант муҳандислик, компьютер технологиялари, математика фанлари, соғлиқни сақлаш, санъат, турли касблар, табиий ва аниқ фанлар каби академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Ушбу грант дастурида Автсралиянинг 40 ОТМлари қатгашмоқда.

Австралия ҳукумати грант дастури тафсилотлари:

Университет: 40 та олий таълим муассасалари;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: маҳаллий ва халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: университетга кўра фарқ қилади.