Аёл фирибгарлик йўли билан тилла занжирни ўзлаштирганлиги маълум бўлди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 1 сентябрь куни туманнинг “Жарқўрғон минораси” маҳалласида яшовчи, А.Дилдора туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Исмоилтепа” маҳалласида яшовчи, А.Тиллаой 2018 йил август ойида, оғирлиги 15 грамм бўлган тилла занжирини фойдаланиб туриш учун олиб, бир неча ой ичида ушбу тилла занжир ўрнига 20 грамм тилла занжир, зирак ва узук ҳам қўшиб беришлигини ваъда қилиб, ушбу тилла занжирини сотиб ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини маълум қилган. 11 сентябрь куни А.Тиллаойга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.