Байден барча федерал ишчиларни эмлашни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Жо Байден барча федерал ходимлар ва давлат пудратчиларидан COVID-19 га қарши эмланишни талаб қилмоқда.

Июль ойида Байден федерал ишчиларнинг эмланиши ёки мунтазам равишда COVID-19 тестларини топширишлари ва иш жойларида мажбурий ниқоблардан фойдаланишлари ҳамда расмий сафарларга чиқмасликлари кераклигини айтганди.

Манба Байден федерал ҳукумат билан иш олиб борадиган миллионлаб федерал ишчилар ва пудратчиларни қамраб оладиган фармонга имзо чекишини айтди.

Вакциналашнинг бир қисми сифатида Мудофаа вазирлиги, Ветеранлар ишлари бўлими, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш хизмати ва Миллий соғлиқни сақлаш институти “илгари эълон қилинган эмлаш ишларида 2.5 миллион кишини қамраб олади”.

Байден эндиликда кўпроқ одамларни эмлаш бўйича янги режаларга, вакцина олганларни ҳимоя қилишни кучайтиришга ва мактабларни очиқ ҳолда сақлаб қолишга эътибор қаратди, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

CDC (Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази) маълумотларига кўра, америкаликларнинг 53 фоизидан кўпроғи тўлиқ эмланган. Касаллик 651 мингдан ортиқ америкаликнинг ҳаётдан кўз юмишларига сабабчи бўлган.