Байден: Биз Ал-Қоида жойлашган ҳамма жойга бостириб кирамизми?

Шанба куни АҚШ Президенти Жо Байден 11 сентябрь хуружларининг 20 йиллиги муносабати билан Пенсилвания штати Шанксвилл шаҳридаги ўт ўчириш бўлимига ташриф буюрди ва журналистлар билан қисқача гаплашди.

Ўз сўзларида Жо Байден: “Бу мен учун ва кимнидир йўқотган ҳар бир киши учун оғир кун”, деди.

Байден United Airlines 93-рейсининг бир гуруҳ йўловчиларини мақтади ва бу ҳақиқий қаҳрамонлик эканлигини айтди.

У шундай деб оммага савол берди: “Агар биз мамлакатни бирлаштиришга йигирма йил давомида кунига 300 миллион доллар сарфлаймиз, десам. Бин Ладин йўқ қилиниб, “Ал-Қоида” у ерда йўқ қилинганидан кейин “ал-Қоида” яна қайтиши мумкинми? Ҳа, лекин тахмин қилинг, агар у бошқа жойларга қайтса, нима қиламиз? “Ал-Қоида” бўлган ҳамма жойга бостириб кирамизми? Қўшинларимиз ўша ерда ҳам қоладими?”