Байден дунё ҳукуматларини халқаро ҳуқуқни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди

АҚШ Президенти Жо Байден душанба куни кечқурун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашганда, бутун инсоният фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳуқуқ тизимини биргаликда ривожлантиришга чақирди.

“Ҳукуматлар энди халқаро қонунларни илгари суриш, ҳамма учун тенг фаровонлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун тизимли равишда ишлашни давом эттириши керак. Бу 76 йил олдин бўлгани каби муҳим”, – дейди Байден.

Байден ўз маъмуриятининг жаҳон ташкилотини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, унинг мамлакати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлиги ҳозирда мисли кўрилмаган аҳамиятга эга бўлган умумий тамойиллар ва қадриятларга асосланганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Гутерриш АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамкорлиги жаҳон ташкилоти ишининг пойдевори эканлигини айтиб, бу муносабатларни ривожлантиришга интилишини билдирди.