Байден: Қўшма Штатларда коронавируснинг “Дельта” штаммининг тарқалиши бир мунча вақт давом этиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байден “Дельта” штаммининг тарқалиши АҚШда бир мунча вақт давом этиши мумкинлигини тасдиқлади.

Байден пайшанба куни кечқурун Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди: “Биз йўлнинг қийин босқичидамиз ва у бир мунча давом этиши мумкин”.

У қўшимча қилди: “Делта” жуда юқумли бўлиб, биз бу ҳақда июль ойида огоҳлантира бошладик ва у бошқа мамлакатларда бўлгани каби ёз охирида тарқалди.

Байден коронавирусга қарши миллий эмлаш кўламини кенгайтириш бўйича янги режани маъқуллаганини эълон қилди.

Қўшма Штатлар коронавирусдан зарар кўриш бўйича дунёда биринчи бўлиб, 40 миллиондан ортиқ юқиш ҳолати ва тахминан 674,000 ўлим ҳолати қайд этилган.