Байденнинг умидлари битта сенаторнинг қарорига боғлиқ

АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг ижтимоий ислоҳотлар мега-режасининг муваффақиятли амалга ошишида бу режага қайтадан қарши чиққан демократ сенатор Жо Манчинга умид боғламоқда.

Республикачиларнинг қаттиқ қаршилигини ҳисобга олган ҳолда, демократлар кузда фақат ўз овозлари билан режани қабул қилишлари керак бўлади, лекин сенатор Жо Манчин ва унинг ҳамкасби Кирстен Сенема режага ажратиладиган маблағ миқдорини пасайтиришни маъқул кўради ва улар имтиёзлар учун катта босим ўтказа оладилар.

Манчиннинг режага қаршилиги Александрия Окасио-Кортез каби чап қанот демократларни ғазаблантирди. Улар уни йирик нефт гуруҳлари ва қазилма ёқилғи тарафдорлари билан яқинликда айблади.

Режага биноан бепул болалар боғчалари, соғлиқни сақлашни яхшилаш, уй -жойга сармоя киритиш, муҳожирларни тартибга солиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали Америка жамиятини ўзгартириш учун ўн йил давомида 3 трлн 500 миллиард долларлик сармоя киритилади.