Беларус норозилик намойиши раҳбари 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ўтган йили Беларус президенти Александр Лукашенкога қарши ўтказилган оммавий кўча намойишлари етакчиларидан бири Мария Колесникова душанба куни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Белта давлат ахборот агентлиги ва Беларус мухолифати.

39 ёшли Колесникова, Беларус хавфсизлик кучлари сентябрь ойида Украина чегарасида тўқнашувда уни депортация қилишига йўл қўймаслик учун паспортини йиртиб ташлаганидан кейин ҳибсга олинган.

Мусиқачидан сиёсатчига айланган Колесникова 2020 йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида оммавий мухолифат ҳаракатининг ёрқин намоёнларидан бирига айланган.

Колесникова ва бошқа бир мухолифатчи Максим Знак экстремизмда ва ҳукуматни ноқонуний йўл билан қўлга киритишга уринганликда айбланган. Иккаласи ҳам айбларини рад этганлар ва Колесникова айбловларни аҳмоқлик деб атаган.

Знак 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Июль ойида Лукашенкога қарши туришга уринганлардан яна бири Виктор Бабарико эса 14 йилга қамалди.