Билл Гейтс ҳар қандай эпидемияни енгиш учун ягона ечимни маълум қилди

Миллиардер Билл Гейтс дунёда юзага келиши мумкин бўлган янги эпидемияларга тайёргарлик кўрилмаётганидан хавотир билдириб, вакцинани 100 кун ичида ишлаб чиқиш ва келгуси 100 кун ичида уни етарли миқдорда ишлаб чиқариш ягона ечим эканлигини таъкидлади.

Гейтс “Wall Street Journal”га берган интервюсида шундай деди: “Мен бироз хавотирдаман, чунки эпидемияларга қарши курашга тайёргарликка рағбат мен кутганимдан паст”.

У: “Бу масаланинг ягона ҳақиқий ечими – 100 кун ичида етарли миқдордаги вакциналарни ишлаб чиқарадиган заводларга эга бўлишдир. Бунга эришиш мумкин”, деб қўшимча қилган.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси яқинда мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, вакциналар ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя киритишга чақирди.