Биткоинни қонун йўли билан таъқиқлаган мамлакатлар

Дунёдаги кўплаб мамлакатларда биткоин ёрдамида молиявий операцияларнинг амалга оширилиши аллақачон одатий ҳолга айланди. Аммо шундай давлатлар ҳам борки, у ерларда миллий банклар криптовалютани таъқиқлаган ва ундан фойдаланган инсонларга жиддий жазо ҳам берилиши қонун йўли билан тасдиқланган.

1.Жазоир

2018-йили Жазоир ҳукумати криптовалюта билан амалга ошириладиган ҳар қандай операцияларни таъқиқлаган. Қонунни бузганларга жарима ёки қамоқ жазоси берилади.

2.Боливия

Мамлакат ҳукумати биткоинни 2014-йили бутунлай таъқиқлаган.

3.Хитой

2021-йилдан бошлаб ҳукумат биткоин билан боғлиқ чекловларни амалга оширишни бошлаган ва ҳозирда унинг майнинги жиноят ҳисобланади.

Хитойликлар биткоинни миллий валюта-юанга рақобат деб ҳам билишади.

4.Колумбия

Мамлакат ҳукумати чекловларни 2014-йилдан бошлаган ва ҳозирда уни ишлатиш таъқиқланган.

5.Миср

Миср уламолар кенгашининг биткоинни ҳаром деб фатво беришини баъзи мутахассислар таъқиқ сабабларидан бири деб ҳисоблашади.

6.Индонезия

Марказий банк биткоинни 2018-йили таъқиқлаган.

7.Непал

Непалнинг Rastra Bank номли банки биткоинни 2017-йилнинг августидаёқ “қонундан ташқари” деб эълон қилган.

8.Шимолий Македония

Европадаги шундай таъқиқ мавжуд бўлган ягона давлат ҳисобланади.

9.Туркия

Жорий йилнинг апрелида дижитал турк лирасига йўл очиш мақсадида таъқиқланган.

10.Вьетнам

Мамлакатда биткоинни валюта операцияларида ишлатиш таъқиқланган бўлсада, уни сақлаш ва сотиш жиноят ҳисобланмайди.