БМТ: Афғонистоннинг миллиардлаб долларлик активларини музлатиб қўйиш кескин иқтисодий таназзулга олиб келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Афғонистоннинг миллиардлаб долларлик активларини толиблар қўлига тушмаслиги учун музлатиб қўйиш муқаррар равишда иқтисодий кескин таназзулга олиб келади ва миллионлаб афғонларни қашшоқлик ва очарчиликка ташлаши мумкин”, деб огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Дебора Лион, Толибон томонидан суиистеъмол қилинмаслигини кафолатлаган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий тузумнинг бутунлай қулашига йўл қўймаслик учун бу мамлакатга тез маблағ оқими зарурлигини таъкидлади.

Афғонистон Марказий банкининг чет элдаги музлатилган активлари қиймати тахминан 10 миллиард долларга баҳоланмоқда. Халқаро валюта жамғармаси, шунингдек, толибларга 440 миллион долларга яқин фавқулодда захираларни беришни рад этди.