Британия ҳудудида нацистларга оид бункер топилди

Нормандия ороллари таркибидаги Олдернида жойлашган римча форт харобаларида қазишма олиб борган олимлар II-жаҳон урушига оид немис бункерини топиб олдилар.

Ҳозирда мазкур ерда аёллар монастири жойлашган бўлиб, 1940-1945 йилларда ороллар нацистлар Олмонияси томонидан ишғол қилинган эди. Оролнинг барча аҳолиси, тахминан 1500 киши ишғолдан аввал эвакуация қилинган эдилар.

Рим империяси пайтида қурилган мазкур форт эр.ав. 350-йилларга оид бўлиб, монастир тахминан 1700 йил аввал қурилгандир.

Британиялик  археолог Джейсон Монаганнинг айтишича, нацистлар бункерни тўғридан-тўғри қадимий римча бинонинг ичига жойлаштиришган экан. Уч қаватли бинолар ўртасида уларни бир-бирига боғловчи тоннеллар, сув қувурлари ва махфий хоналар мавжуд.

Мазкур оролда иккита концлагер жойлаштирилган бўлиб, улар ҳозирча Британия ҳудудида топилган илк нацист бинолари ҳисобланмоқда.