Британиядаги иқлим фаоллари автомагистралларни тўсиб қўйгани учун қамалиши мумкин

Буюк Британиянинг энг гавжум автомагистралини бир неча бор тўсиб қўйган экологик фаоллар қамоқ жазосига ҳукм қилинади, деди чоршанба куни Британия транспорт вазири Грант Шаппс.

“Insulate Britain” гуруҳининг аъзолари бир ҳафтадан кўпроқ вақт ичида, Британия пойтахтини ўраб турган М25 автомагистралининг бир қисмини беш марта ёпиб қўйишди.

Полиция ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди, улар ҳукуматдан уйларнинг изоляциясини яхшилашни, иссиқлик чиқиндиларини камайтириш ва уйларни электр энергияси билан таъминлашни талаб қилмоқда.

Гуруҳ ўз талабларини бажариш учун ҳукуматдан аниқ жавобни эшитиши билан кампаниясини тугатишини айтди.