Элон Маск Россияда Тесла заводини қуриш ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Элон Маскнинг айтишича, ушбу маркадаги электромобилларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳар бир қитъада пайдо бўлади ва яқин келажакда компания уларни асосий савдо бозорлари ёнида қурмоқчи. Тесланинг Россия бозорига кириши ҳам муҳокама қилинган, бироқ маҳаллий корхонанинг кўриниши ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Бу мавзу бўйича яна бир изоҳ Элон Маскнинг Твиттердаги шахсий саҳифасида, Тесланинг Москва вилояти Королев шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқарувчи корхона қурмоқчи бўлгани ҳақидаги миш-мишлар муҳокама қилиниши натижасида пайдо бўлди. Бундай жойни танлаш нафақат Маскнинг космик тадқиқотлар соҳасидаги амбициялари туфайли бўлди, балки, туманнинг пойтахтга яқинлиги, логистика ишлари қулайлиги ва ривожланган инфратузилманинг мавжудлиги асосида амалга оширилди.

Элон Маск бу баҳсларнинг барчасига Тесла тўртинчи “гигафабрика” қурилиши тўғрисида ҳали қарор қилмаганлиги ҳақидаги баёнот билан нуқта қўйди.