Эрдўғоннинг янги китоби нашр этилди. У нима ҳақида?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Янада адолатли дунёни яратиш мумкин” деб номланган янги китобини нашр этди ва у душанба куни Туркияда сотувга қўйилди.

Туркиянинг “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Эрдўғон янги китобида ўз мамлакатининг бутун инсоният учун адолатга эришиш йўлида қилган ҳаракатларини батафсил баён қилади. У глобал сиёсатнинг ўзгарувчанлиги, хусусан, адолатсизлик, қочқинлар инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, ирқий камситиш ва икки томонлама стандартлар каби муаммолар ҳақида сўз юритади.

Эрдўғон ўз китобида, айниқса, БМТ Хавфсизлик Кенгашида кенг қамровли ислоҳотлар ўтказиш зарурлиги ҳақида гапиради ва қонунийлик, функция, инклюзивлик ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотида вакиллик муаммоларига ишора қилади.

Китобда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти учун адолат кафолатланган ва вето ҳуқуқи бекор қилинган намунали, принсипиал, кенг қамровли, стратегик ва ҳаётий таклиф орқали адолатли дунё яратиш имкониятини таъкидлайди.

Президент Эрдўғон китобида қуйидаги жумлалар бор:

“Болалар ўлган дунёда ҳеч ким айбсиз эмас”

“Адолат бугунги кунда бутун дунёда энг кўп талаб қилинаётган муаммолардан биридир. Жаҳон адолатини амалга ошириш учун масъул институтлар, афсуски, тўхтаб қолмоқда”.

“Шафқатсизлик даврида адолат ва виждон овози вакили бўлиш бизнинг бурчимиздир.”

“Бугунги муаммоларни ўтмиш эҳтиёжларига қараб шакллантирилган институтлар ҳал қила олмайди. Бу институтлар янги муаммолар туғдириши ҳам аниқ”.

“Бизнинг тушунчамизга кўра, дунёда нажот ва бахтни таъминлайдиган адолатдир ва биз адолатли дунёни яратиш учун бизга ишонч ва умид берадиган дунё тартибига муҳтожмиз”.

Инглиз, араб, немис, франтсуз, рус ва испан каби бир қанча халқаро тилларга таржима қилинаётган китобдан тушган барча маблаг ЪТуркия Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш агентлигига (АФАД) хайрия қилинади.