Facebook ўз чипларини ишлаб чиқаришни бошлайди

Хабар қилинишича, Facebook ўз фойдаланувчиларига турли контентларни тавсия қилиш каби вазифаларни бажарадиган чипларни ишлаб чиқмоқда.

Ҳисобот The Information онлайн оммавий ахборот нашрида эълон қилинди. Нашрга маълумотни лойиҳа ҳақида маълумотга эга болган икки манба тақдим қилишган. Манбаларнинг ҳар иккаласига кўра, компания ҳозирда ўз дастурларида ёзиб олинган видеоларни томоша қилиш ва жонли трансляция узатиш тажрибасини яхшилаш мақсадида видео-транскодлаш учун бошқа чип ишлаб чиқмоқда.

Facebook нинг бундай ҳаракатига Apple, Amazon ва Google каби йирик технологик компаниялар ўз чипларини ишлаб чиқиш, харажатларни камайтириш ва иш фаолиятини яхшилаш учун тобора анъанавий чип сотувчиларидан воз кечаётгани сабаб бўлган.

Чип устида 100 га яқин одам ишлаётгани айтилмоқда. Facebook ўзининг чипларини ишлаб чиқариш орқали, шунингдек, Intel, Qualcomm ва Broadcom каби мавжуд чип сотувчиларига қарамликни камайтиришни мақсад қилган.

Facebook, Goole, Amazon ва Microsoft билан бир қаторда, харажатларни тежаш ва яхшилаш учун махсус микросхемалар ишлаб чиқаришга сармоя киритади. Яқинда Google Chromebook ва Chrome қурилмалари учун ўз чипларини ишлаб чиқараётганини эълон қилган бўлсада, компания ўз телефонларида махсус чиплардан фойдаланишни режалаштирмоқда.