Facebook стипендия дастури

Facebook компаниясининг 2022 йил халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро номзодлар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад докторантура даражаларида таълим олаётган халқаро талабалар учун илмий изланиш имкониятини яратишдан иборат.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори 37000 долларни ташкил қилиб, унга қўшимча равишда номзод 5000 доллар миқдоридаги саёҳат учун тўловга ҳам эга чиқади.

Facebook стипендия дастури тафсилотлари:

Ташкилот: Facebook;

Илмий даража: докторантура;

Грант миқдори: 37000 + 5000 доллар;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Калифорния, АҚШ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 20 сентябр.