Франция: Америка аввалгидек ишончли эмас

Франция Қуролли Кучлари вазири Флоренс Парли Америка Қўшма Штатларининг хатти -ҳаракатларидан афсусда эканини айтиб, Америка аввалгидек ишончлилиги эмаслигини таъкидлади.

“Ле Монде” газетасига берган интервюсида, Парли мулоқотнинг қайта бошланишини олқишлашини, лекин Қўшма Штатларнинг ўта зўравон хатти -ҳаракатларидан афсусланишини айтди ва шундай деди: “Бу ажабланарли эмас, биз буни бир неча йиллар давомида кузатганмиз”.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида АҚШ Франция билан ярашиши кераклигини, бу вақт ва Вашингтоннинг ҳаракатини талаб қилишини айтиб ўтган.