Free Drive тизими велосипедлардаги занжирли узатиш тизимига барҳам беради

Schaeffler компанияси Eurobike кўргазмасида Free Drive деб номланган янги лойиҳасини тақдим этди. Ушбу лойиҳа велосипедлардаги занжирли ҳаракатланиш тизимини гибрид электр тизимга алмаштиришга мўлжалланган.

Гап шундаки, компания илгари сураётган таклифга кўра, велосипедни ҳаракатлантирадиган занжирли диск педаллар томонидан бошқариладиган генератор билан алмаштирилади. Генератор батарея орқали орқа ғилдиракдаги электр моторига уланган бўлади. Агар велосипедчи педални жуда тез айлантирса, генераторда ҳосил бўлган ортиқча энергия батареяда тўпланади ва у чарчаганида ёки тепага кўтарилиш керак бўлганида сақланган ортиқча энергия чиқарилади.

Ушбу кашфиётнинг афзаллиги шундаки, занжирли диск ва у билан боғлиқ бўлган хавфлар, шунингдек техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжлари ўз-ўзидан йўқ бўлади. Тизимдаги барча энергия электр симлари орқали узатилади, натижада велосипед дизайнига қўйилган бир қанча чекловлар олиб ташланади ва у янада мослашувчан бўлади.