Гармошка чалувчи каламуш ТикТок юлдузига айланди

TikTok ижтимоий тармоғида лаб гармошкасида мусиқа чалган каламуш машҳурликка эришди. Кемирувчининг Spacecaptainz дея номланган аккаунтини голландиялик  оила юритади.

Каламушнинг лақаби эса  Жаноб Билк. У ўз эгасига лабда чалинадиган митти гармошка совға қилишганидан сўнг, тасодифан мусиқачига айланган.
Каламуш эгаларининг сўзларига кўра, бир сафар улар гармошкага асал суртган ва Жаноб Билкка берган. Шундай қилиб The Best Song мусиқаси пайдо бўлган.

Кемирувчи томонидан ижро этилган мусиқани ҳозирда Spotify стриминг сервиси орқали тинглаш мумкин.