Гейтс-Кембридж Университети халқаро грант дастури

Буюк Британиянинг нуфузли Кембридж Университетининг 2022 ўқув йилидаги Гейтс халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ушбу ёрдам Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ва яшаш харажатларини тўлиқ қоплайди. Дастур доирасида 90 та грант тақдим этилади.

Кембридж Университети 1209 йилда ташкил топган. Университет World University Rankings ва бошқа халқаро рейтингларда доимо энг юқори ўринларда туради.

ГейтсКембридж Университети халқаро гранти тафсилотлари:

Университет: Кембридж Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш харажатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант ким томонидан тақдим этилмлоқда: Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2022 йил 6 январь.