Глобал қарздорлик 300 триллион долларга яқинлашмоқда

Халқаро молия институти хабарига кўра, 2021 йилнинг иккинчи чорагида глобал қарздорлик ҳажми ўзининг энг юқори кўрсаткичини янгилаган.

Ҳукуматлар, банклар, корпорациялар ва уй хўжаликларининг қарзлари ҳисобга олинган глобал қарздорлик 4,8 триллион долларга ошиб, 296 триллион долларга етди. Бу коронавирус пандемиясидан олдинги кўрсаткичдан 36 триллион долларга кўпдир.

Халқаро молия институтининг барқарорлик бўйича тадқиқотлар директори Эмре Тифтикнинг фикрича, агар қарз олиш шундай тезликда давом этса, жаҳон қарзи 300 триллион доллардан ошиб кетади.

Коронавирус инқирози бошланганидан бери биринчи марта глобал қарзнинг ЯИМга нисбати ва иқтисодий ўсиш даражаси биринчи чоракда рекорд 362 фоизга, иккинчи чоракда эса 353 фоизгача камайди.