Haus.me ҳайратда қолдирмоқда

Компания янги, юқори технологияли микроуйларнинг иккита турини ишлаб чиқди. Эндиликда Haus.me уйчаларидан ижарага берувчилар ўз активларини кўпайтириш йўлида фойдалансалар ҳам бўлади.

Уйчага интернет орқали буюртма бериш мумкин. Етказиб берилган микроуйингизни созлаш, эшик паролини ўрнатиш ва уйчангиз фойдаланишга тайёр бўлиши учун атиги бир соат кифоя. Ишлаб чиқарувчи компания 24/7 вақт давомида доимий техник ёрдамни кафолатлайди.

Майдони 36,5 м/кв бўлган микрохонадон 100 фоиз жиҳозланган ва кўчиб киришга ҳамда яшашга тайёр ҳолатда бўлади. Уйдаги жиҳозлар ва ускуналар энг юқори сифатли, хавфсиз, экологик тоза, бардошли ва ишончли материаллардан тайёрланган. Улар энергия тежамкорлиги ва техник хизмат кўрсатишга деярли эҳтиёж йўқлиги билан ажралиб туради. Ҳар ким ўз хоҳишига кўра микроуй моделини (Light ёки Pro) танлаши мумкин.

Light моделининг ташқи юзаси шиша толали материал ва бўялган пўлат билан жиҳозланган, ички юзаси ламинатланган. Муҳандислик тизими асосий конфигурациялар ва овозли бошқарув хизматини ўз ичига олади.

Pro модели кўпроқ хусусиятларга эга – ташқи юза, шиша толали қопламадан ташқари, зангламайдиган пўлатдан ясалган. Ички юза қисми эса табиий тош ва ёғочдан ясалган қопламалар билан бойитилган. Муҳандислик тизими асосий конфигурациялар, овозли бошқарув хизмати, 99,9 фоиз бактерияларни ўлдирадиган Antivirus Shield ҳаво тозалаш тизими, сув тозалаш тизими ва 10 соатгача энергия захирасини ўз ичига олади.