Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) нинг Франциядаги амалиёт дастури

Дунёнинг исталган бурчагидан талабалар 2021-2022 йилларга мўлжалланган Францияда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСД) амалиёт дастури учун ариза топширишга таклиф қилинади. Амалиётга 500 дан талабалар қабул қилинади. Ушбу амалиёт дастури учун ариза тўлови олинмайди, IELTS ёки TOEFL имтиҳонини топширишнинг ҳожати йўқ. Номзоднинг инглиз тилини билиш сертификати эга бўлиши кифоя. Амалиёт фан, муҳандислик, тиббиёт ва технология каби деярли барча соҳаларда ўталиши режалштирилган.

Амалиёт дастури 6 ой давом этади ва дастур ҳаражатлари ташкилот томонидан тўлиқ қопланади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) нинг Франциядаги амалиёт дастури тафсилотлари:

Ташкилот: Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD);

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Ҳаражатлар миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Франция;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 март.