Ироқ Франция билан 27 миллиард долларлик энергия лойиҳаларини имзолади

Ироқ Франциянинг TotalEnergies энергетика компанияси билан 27 миллиард долларлик тўртта нефть ва газ лойиҳалари бўйича шартномалар имзолади.

Компания раиси ва бош ижрочи директори Патрик Пуяннанинг сўзларига кўра, TotalEnergies мамлакатга дастлабки 10 миллиард долларлик сармоясини киритади ва лойиҳалардаги муҳандислик сармоялари “дарҳол” бошланади.

Францияда жойлашган компания Ироқдаги учта нефть-газ конида қазиб олинадиган газни қайта тиклаш лойиҳаларига сармоя киритади ва биринчи босқичда 1,5 ГВт қувватга эга заводдан электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳаракат мамлакатга энергия тақчиллигини бартараф этишга ва энергия захираларини янада самарали ишлатишга ёрдам беради.

Ироқ 2022 йилга бориб газнинг ёниб кетиб, йўқ бўлишига чек қўйишни режалаштирмоқда. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилда Ироқ конларидан тахминан 16 миллиард кубометр газ ёниб кетган, бу эса иқтисодиётга миллиардлаб доллар зарар келтирган.

TotalEnergies, шунингдек, иккинчи босқичда станциянинг қувват қувватини 3 Гигаваттгача кенгайтирмоқчи.