Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмолини таъқиқлашмоқчи

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин «итларни ейиш вақти» ўтиб кетди деб, ўз мамлакати ошхонасидан уни бутунлай олиб ташламоқчи.

Президентнинг бундай нияти ҳақида унинг матбуот котиби хабар берган. Статистик  маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда ҳар йили тахминан 1 миллион жонивор ейилади. Ёшларнинг деярли барчаси бу анъанани қораласада, катталар ҳалиям ит гўшти ейишни яхши кўришади. 2021-йили Инсонийлик жамияти ўтказган сўровномага кўра, маҳаллий аҳолининг 84% ит гўшти емайди, 60% эса президентнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлайди.