Жефф Безос қаришга қарши курашмоқчи

Амазоннинг собиқ бош директори Жефф Безос Altos Labs деб номланган қаришнинг олдини олиш бўйича бошланган тадқиқот стартапига сармоя киритаётгани айтилмоқда.

2021 йил бошида ташкил этилган Altos Labs, қарилик жараёнини ўрганиш ва уни қандай қилиб тўхтатиш ёки ортга қайтариш мумкинлиги ҳақида маълумот берадиган кўплаб олимларни излаб топган.

MIT Technology Review маълумотларига кўра, Altos жорий йилда Делавер штатида ташкил этилган ва июнь ойида компания лойиҳани молиялаштириш учун камида 270 миллион доллар миқдорида маблағ тўплаган. Хабар лаборатория, турли жойларда, жумладан, Сан-Франциско кўрфази ҳудуди, Сан-Диего, Кембриж, Буюк Британия ва Японияда ўз институтларини ташкил қилишни режалаштирмоқда.

57 ёшли Безос илгари ҳам Unity Biotechnology компаниясининг қариликка қарши лойиҳасини молиялаштирган.

Июль ойида Безос Амазондаги лавозимини бошқа лойиҳаларни амалга ошириш ниятида тарк этганди.

Bloomberg нинг миллиардерлар индексида кўрсатилишича, ҳозирда Безос 202 миллиард долларга яқин бойлиги билан дунёнинг энг бой одами ҳисобланади.