Жонсон ва Байден Толибонни тан олиш шартини айтишди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги музокаралардан сўнг Толибонни халқаро миқёсда тан олиниши шартли эмас, мувофиқлаштирилган бўлиши кераклиги тўғрисида келишиб олганини эълон қилишди.

Даунинг -стрит матбуот котиби ўз баёнотида шундай деди: “Биз Толибонни халқаро миқёсда тан олиш бу гуруҳ томонидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш билан мувофиқлаштирилиши кераклиги ҳақида келишиб олдик”.

Жонсон ва Байден дипломатик ёндашувни Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олишнинг энг самарали усули деб таъкидладилар.