Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари тарихий дарахтларга хавф солмоқда

Ўтган ҳафта АҚШнинг Калифорния штати марказидаги “Секвоя” (Sequoia) ва “Кингер Канён” (Kinger Canyon) миллий боғлари ўрмонларида чақмоқ туфайли ёнғинлар содир бўлди.

Миллий боғ ходимлари ёнғинларни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар, лекин уларни тўлиқ ўчириш қийин, чунки ёнғинлар ердан кириш қийин бўлган зич ўрмонда жойлашган.

Умуман олганда, ёнғинлар 1000 гектардан зиёдроқ майдонни қамраб олган, уни ўчириш қийин, дейилади “The New York Times” газетаси хабарида.

Ўтган йиллар глобал исиш туфайли ёнғинлар сони ва интенсивлиги ошди. Ўрмон ёнғинлари Калифорния ва ғарбий штатлардаги минглаб гектарларда минглаб улкан секвоя ва бошқа ноёб дарахтларни, Жошуа дарахтларини йўқ қилди.

Ўтган йили “Касл” ёнғинида Серра Невада бўйлаб 7000 дан 11000 гача секвоя дарахтлари ёниб кетган.

Ўрмон ёнғинлари бу йил Калифорнияда икки миллион гектардан зиёд майдонни вайрон қилди. “Дикси” ёнғинлари Шимолий Калифорниядаги энг йирик ёнғин бўлиб, охирги икки ой ичида бир миллион гектар майдонни ёндириб юборди ва унинг 75 фоизи ўчирилди.

Ёши 3400 йилгача етадиган ва баландлиги 300 футдан ошадиган улкан секвоя дарахтлари вақти-вақти билан бўладиган ёнғинларга  бардош бериши мумкин. Чунки уларнинг қобиғи уларни иссиқдан ҳимоя қилади.