Камала Харрис: Америка мусулмонлари 11 сентябрь воқеаларидан кейин зўравонлик ва камситишларга дуч келишди

АҚШ Вице-президенти Камала Харрис америкалик мусулмонлар 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин ҳужум, зўравонлик, камситиш ва ирқчиликка дучор бўлганини айтди.

Харрис Америка фуқаролари ўша пайтда зўравонликка дучор бўлган мусулмон биродарларининг ёнида эканликларини таъкидлаб, Қўшма Штатларни инсонийлик бирлаштирганини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, 11 сентябрь ҳужуми ҳаммага АҚШнинг дунёдаги хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлик учун бирлик зарурлигини эслатиб, террор усулидан фойдаланиш нотўғри эканлигини таъкидлади.