Катта юкларни ташиш учун ўзиюрар электр тиркама ишлаб чиқилди

DroidDrive компанияси тўрт ғилдиракли электрда ҳаракатланадиган Trailerduck велосипед тиркамасини ишлаб чиқди. Бу велосипедчиларга кўпроқ юк ташишга имкон беради.

Ўзиюрар моторли трейлер велосипедингизга махсус яратилган тортма панель билан бириктирилади. Панель велосипеднинг тезлиги ва йўналишини аниқлайдиган сенсорлар билан жиҳозланган. Тиркама велосипедга боғланган бўлади ва автоном тарзда велосипед бажарган барча маневрларни амалга оширади. Бу велосипедчи худди тиркамаси йўқдек ҳаракатланади деганидир.

Ўзининг енгил дизайни туфайли Trailerduck 300 кггача юк кўтара олади ва соатига 25 км тезликка эришади. Унинг кенглиги атиги 1 метр бўлиб, кўчада, велосипед йўлкасида ва пиёдалар йўлакчасида бошқа велосипед ва пиёдаларга халақит бермасдан эркин ҳаракатланади.

DroidDrive ҳозирда Ducktrain занжирини ишлаб чиқмоқда. У бешта трейлердан иборат бўлиб, улар LiDAR тизимидан велосипедни кузатишда фойдаланади.