Кобул аеропорти расман қайта очилди

Афғонистоннинг “Хама Пресс” ахборот агентлиги мамлакат Фуқаро авиацияси маъмуриятига таяниб, Афғонистон пойтахти Кобулдаги аеропорт ички ва халқаро рейслар учун расман очилганини маълум қилди.

Қобул аеропортининг аеродромлари ва йўловчилар терминаллари АҚШ фуқароларини олиб чиқиш чоғидаги содир бўлган тартибсизликлар ва 26 августда ёнида содир бўлган теракт туфайли жиддий зарар кўрди.

Қатар ва Туркия техниклари Кобул аеропортини қайта ишга туширишга ёрдам беришди. 4 сентябрь куни Афғонистон пойтахти аеропортидан биринчи ички рейслар жўнаб кетди.

9 сентябрь куни АҚШ қуролли кучлари чиқарилгандан кейин Кобулдан Доҳага биринчи халқаро рейс амалга оширилган бўлса, 13 сентябрда Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери Исломободдан биринчи савдо самолёти аеропортга қўнди.