Коронавирус туфайли қадимий анъана йўқ бўлади

Коронавирус пандемияси туфайли инсоният энг қадимги анъаналардан бири-қўл бериб кўришиш ва хайрлашишдан маҳрум бўлади.

Бундай гипотезани Британиянинг Randstad кадрлар агентлиги мутахассислари эълон қилишган.

Агентликда айтишларича, қўл бериш ўн йиллар давомида инсонларни ишга олишдаги суҳбатнинг ажралмас бир парчаси бўлиб келган эди. Ўтказилган махсус сўровномада қатнашган 753 нафар инсонларнинг 3/2 қисми коронавирус пайтида бошқалар билан жисмоний контактни асло хоҳламаслигини айтган. Фақат 3/1 қисм ишга кирувчиларгина бу одатга қарши эмаслигини билдирган.

Британия ҳукумати вирус туфайли қўл бериб кўришиш ва хайрлашишни 2020 йили таъқиқлаган эди.

Қўл бериш инсониятнинг энг қадимий одатларидан биридир. Масалан, эр.ав. 855 йилга оид воқеалар тасвирланган Ироқдаги қоялардан бирида Оссурия шоҳи Салманасар III ва Бобил шоҳи  Мардук-закир-шуми I ларнинг қўл бериб кўришаётгани акс этган.

2020 йили Флорида университети ижтимоий психология профессори доктор Джеймс Шепперд коронавирус пандемияси шароитида қўл бериб кўришиш ўрнига таъзим қилишни таклиф қилган эди.