Коронавирусдан 8 аъзосини йўқотган турк оиласи генларини текширтирмоқчи

Сўнгги бир неча ой ичида турк оиласи коронавирус туфайли 8 фарзандидан айрилди.

Туркиянинг “trt haber” веб-сайти оиланинг бошидан кечирганлари ҳақида тафсилотларни эълон қилди: “Истанбулда яшовчи Муҳаммад Генч ва унинг ўғли Бурак касал бўлиб қолганида қариндошлари уларни касалхонага олиб борган. Ота ва ўғилда коронавирус аниқланиб, отаси касалхонада, ўғли Бурак эса уйда даволанган.

Уйда қолган ўғли Бурак Генчнинг 6 ноябрь куни юрак хуружи оқибатида вафот этган ва туғилган шаҳри Ризадаги Гунейсу вилоятининг Гурген қишлоғига дафн этилган.

Ота Муҳаммад Генч ҳам ўғли вафотидан 6 кун ўтиб, касалхонада ўғли Бурак Генчнинг ўлими ҳақидаги хабардан кейин аҳволи ёмонлашган ва вафот этган.

Бу билан оилада коронавирус қурбонлари сони тўхтамади, чунки уларнинг бошқа тўрт қариндоши 2020 йил декабрь ойида вафот этган. Улар Бурак ва унинг отасининг дафн маросимларида қатнашганларида вирус юқтирган деб тахмин қилинган. Февраль ва апрель ойларида оиланинг яна икки аъзоси вафот этди.

Шундан сўнг соғлиқни сақлаш идоралари оиланинг 25 аъзосини зудлик билан эмлаган. Вакцина олганларидан кейин оиланинг бирор аъзоси коронавирусдан вафот этмаган.

Оила аъзоларидан бири Али Генч ва шундай деди: “Биз генларимизни текшириш учун тест ўтказмоқчимиз. Биз вирус юқтирганимиздан кейин нима учун бундай даражага тушиб қолганимизни билмаймиз, шунинг учун биз ҳокимият бизнинг генларимизни текширишини сўраймиз.