Краснодар аэропортида 13 кило ўзбек дўпписи қўлга олинди

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, аэропорт ходимлари шаҳарга 13 килоли турли русумдаги ўзбекча дўппи олиб кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросидан бу юкни олиб қўйишган.

Маълум бўлишича, мазкур маҳсулот декларация қилинмаган бўлиб, фуқаро уларни тижорат мақсадида эмас, балки маҳаллий дўстларига совғага олиб келганлигини тушунтирган. Аммо тегишли дўкон чекини кўрсата олмагани туфайли юк мусодара қилинган. Дўппиларнинг умумий нархи ҳозирча маълум эмас.