Кураш миллий спорт турини халқаро майдонда янада нуфузини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар

Европа ҳамжамияти таклифи билан Белбоғли кураш бўйича янги халқаро ташкилотга асос солинди.

Европа белбоғли кураш ассоциацияси томонидан бу кураш турини соф ўзбекча сўз билан “Беллаш” деб аташ таклифи ҳам илгари сурилди ва Беллашнинг биринчи бутунжаҳон таъсис конгресси ўтказилди.

Ушбу беллаш қоидалари Ўзбекистон вакили томонидан ёзилди ва Руминиянинг Констанция шаҳрида ўтказилган халқаро Конгресда тасдиқланди.

Беллаш Жаҳон ассоциациясининг мақсади — мамлакатимизнинг яна бир спорт турини дунёга экспорт қилиб қитъа, жаҳон чемпионати, олимпиада ҳамда параолимпиада ўйинларидан жой олиш. Ушбу спорт тури бўйича бўлиб ўтадиган мусобақаларида кўзи ожизлар хам иштирок этишлари мумкин  бўлади.