Ливия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

2021-йил 4-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик Мажлиси ишида иштирок етиш учун Тошкент шаҳрига келган Ливия Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Умар Муҳаммад Салеҳ билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ливия алоқаларининг долзарб жиҳатлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Aраб давлатлари лигаси доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар икки мамлакатнинг савдо ва иқтисодиёт, таълим, маданият ва туризм каби йўналишларда алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.

Музокараларда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасида ҳам фикр алмашилди.