Луизиана ёқилғи ва электрсиз қолди

Луизиана штатининг аҳолиси генераторлар ва улар учун ёқилғи топишда муаммоларга дуч келишмоқда. Бу эса деярли бир ҳафта давомида Айда довули оқибатида электрсиз қолганларга уйларини совутишни қийинлаштирмоқда.

Айда бир миллиондан ортиқ уй ва корхоналарни электр энергиясидан маҳрум қилди. Кўплаб ёқилғи қуйиш шохобчалари электр энергиясисиз қолганлиги уларнинг ишлашига тўсқинлик қиляпти. Аҳоли эса ўз генераторларини тўлдириш учун ёнилғи топа олмаяпти.

Батон-Руждан Мексика кўрфазигача, Миссисипи дарёси бўйлаб жойлашган ўнга яқин дон экспорт қилиш терминаллари бутун ҳафта мобайнида электрсиз қолган. Оқибатда мамлакатнинг энг йирик дон экспорт қилиш портидаги экспорт фаолияйи тўхтаб қолган.

Штатнинг энг гавжум шаҳарлари бўлган Батон-Руж ва Янги Орлеаннинг учдан икки қисмидан кўпроғи ёқилғисиз яшамоқда.