Мактубдаги тақдир

“Миллатим ўзбек. Астрахань шаҳрида яшайман. Ёшим 61 да. Тахминан 1935 йилда Украинанинг Каховка шаҳридаги болалар уйига келиб қолганман. Бу ерда ўзбек болалари тарбияланишар, бизга Ўзбекистондан ўз она тилимизда дарсликлар келиб турарди. Икки нафар ўзбек муаллими бизга дарс берарди. Уруш бошлангач, юзга яқин болани Астрахан шаҳрига кўчириб кетишди. Кичик ёшдагиларни эса кемада Каспий денгизи орқали Красноводск шаҳрига жўнатишди. Уруш тугади. Бизлар Астраханда қолиб кетдик. Эсимни таниганимдан бери менга бир савол тинчлик бермайди: Қандай қилиб бундан 60 йил муқаддам ўзбек болаларининг бутун бошли колонияси Украина чўлларига келиб қолган? Менинг ҳам Ўзбекистонда қариндош-уруғларим борми? Қандай қилиб уларни топсам бўлади? Менга ёрдам беринглар, азиз юртдошлар!

Сизларга салом билан: АЛИШЕР ШОДМОНОВ.

Манзилим: 414016. Астрахань шаҳри, Водников кўчаси, 13-уй, 7-хонадон.

“Правда Востока”газетаси, 12.1Х.1984 й.