Марказий Осиё давлатлари ядро қуролидан ҳоли ҳудудлар яратишга чақиришди

Марказий Осиёнинг бешта давлати Яқин Шарқ ва Корея ярим оролида ядро қуролидан ҳоли янги ҳудудлар яратиш тарафдорларидир. Бу ҳақда ҳужжат имзоланганининг 15 йиллиги муносабати билан Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномада иштирок этаётган давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг қўшма баёнотида айтилган.

“Биз дунёнинг турли минтақаларида, жумладан, Яқин Шарқ ва Корея яриморолида ядро қуролидан ҳоли янги зоналар яратиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейилади Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Бундан ташқари, ҳужжатда минтақавий ва халқаро хавфсизлик доирасида Эрон ядровий дастурининг тинч табиатини таъминлаш, шунингдек, ядро қуролини тарқатмаслик режимини кучайтириш бўйича биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режасини сақлаш мажбурияти таъкидланади.

Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳамда МАГАТЭ га аъзо давлатларда ядровий дастурлар устидан кафолат ва назорат чораларини қўллашда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этишларини ваъда қилдилар.

Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд тўғрисидаги шартнома 2006 йил 8 сентябрда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган.