Марсда сув бўлган

НАСА нинг Perseverance ровери сайёрадан тош намуналарини йиғиб олди. Олинган намуналарни таҳлил қилишнинг биринчи натижалари шуни кўрсатмоқдаки, улар узоқ вақт давомида сув остида бўлган, деб ёзади Science Alert, НАСА матбуот анжумани иштирокчиларининг сўзларини такрорлаб.

Perseverance биринчи намунани 6 сентябрда, иккинчисини эса 8 сентябрда қазиб олди. Уларнинг иккаласи ҳам 3,5 миллиард йил олдин кўл жойлашган дея тахмин қилинаётган Изерово кратеридан олинган. Тадқиқотларнинг асосий қисми тош парчалари Ерга етказиб келинганда амалга оширилади.

Тош намуналари базальт таркибига эга, улар лава оқими маҳсулотлари бўлиши ҳам мумкин. Ерда олиб бориладиган мукаммал текширувлар кратер қачон пайдо бўлганини, кўл қачон пайдо бўлган ва йўқолганини, иқлим қандай ўзгарганини тушунишга ёрдам беради.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Perseverance ровери шу йилнинг февраль ойида Марс юзасига муваффақиятли қўнишни амалга оширган. Ровернинг асосий вазифалари сайёрадан ҳаёт изларини қидириш ва Ерга юбориш учун тош намуналарини йиғишдан иборат.