Масаи қабиласи вакцинага ишонмаяпти

Дунё бўйлаб коронавируснинг турли мутациялари тезлик билан тарқалиб бораётган бир пайтда Африканинг кўплаб ҳудудларида вакцинага ҳалигача ишонмаётган инсонлар бор. Кениянинг узоқ бир қишлоғида яшаётган масаи қабиласининг вакили ҳам айни шу фикрдадир.

Джозеф Лешинга, масаи қабиласидан ”Мен вакцина олмадим ва шифокорларга берган саволларимдан ҳеч бирига жавоб олмаганим учун қабул қилишни истамайман ҳам. Нега улар вакцина қилишдан аввал бизга яқин қариндошларимиз, оила аъзоларимиз ҳақида саволлар беришяпти? Чунки улар вакцина ҳаётимизни қисқартиришини жуда яхши билишади. Чунки мендан менинг меросхўрим ким эканлигини сўрашди, турмуш ўртоғимга ҳам айни саволни беришди”.

Африканинг кўплаб давлатларида вакцина танқислиги кузатилмоқда. Кения ҳукумати Британия ёрдами туфайли уни инсонларга бепулга таклиф этишига қарамай, маҳаллий аҳоли уни қабул қилишни истамаяпти. Касалхоналарда эса ўлим ҳолатларининг ўсиши кузатилмоқда.

Стивен Летипей, шифокор: “Инсонлар вакцинани уларни такрордан мустамлака қилиш, туғилиш даражасини назоратга олишга уриниш сифатида қабул қилишмоқда.”

1,3 миллиард аҳоли яшаётган Африка қитъасида ҳозирда  аҳолининг бор-йўғи  2% COVID-19 қарши тўлиқ эмлангандир. Эмлашнинг бунчалик секин амалга оширилиши шифокорларни ташвишга солмоқда.